Ҳодисалар    7:01 / 22.10.2022     258
Бахмал туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди
Ёнғин уй эгасининг маиший газдан фойдаланишда эътиборсизлиги оқибатида содир бўлган.

Жорий йилнинг 20 октябр куни Бахмал тумани «Новқа» МФЙда жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган.
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, бошқарма Тезкор бошқарув марказига соат 13:18 да бу ҳақида маълумот келиб тушган.
Дарҳол ёнғин жойига Бахмал тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси юборилди. Ёнғинга қарши бўлинмалар соат 13:29 да етиб борган, соат 13:34 да ёнғин ўраб олиниб, 13:48 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин уй эгасининг маиший газдан фойдаланишда эътиборсизлиги оқибатида содир бўлган. Жабрланганлар йўқ.
