Ҳодисалар    11:12 / 18.09.2022     244
Ғаллаоролда ёш болаларнинг қаровсиз қолдирилиши ёнғинга сабаб бўлди
Ёнғин натижасида молхонанинг шифт ва том қисми, шунингдек, бир тиркама сомон ёниб зарарланган.

2022 йил 17 сентябрь куни соат 11:15да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг “1050” қисқа рақамига Ғаллаорол тумани “Қўйтош” ШФЙ Савруксой махалласи 18 уйда яшовчи фуқаро Ш.Қўчқоровнинг молхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабар юзасида воқеа жойига Ғаллаорол туман ФВБнинг 1 та Ёнғин ўчириш экипажи зудлик билан жалб қилиниб, ёнғин бартараф этилган. Ёнғин натижасида молхонанинг 45 м.кв. шифт ва том қисми, шунингдек, молхона ичида бўлган бир тиркама сомони ёниб зарарланган.
Ўрганишлар давомида ушбу ёнғин ёш болаларнинг олов билан ўйнаши натижасида келиб чиққанлиги маълум бўлди.
“Шу ўринда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси барча фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишларини ҳамда ёш болаларни қаровсиз қолдирмасликларини сўрайди”, — дейилади бошқарма ахборот хизмати хабарида.
