Обуна бўлинг

Ҳодисалар    8:03 / 23.12.2022     245

Жиззах шаҳридаги бозорда ўрнатилган арчада ёнғин чиқди

Безак сифатида ўрнатилаётган чироқларни ёқиб синовдан ўтказиш вақтида ёнғин келиб чиққани айтилмоқда.

Фото: видеодан кадр

Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра,

2022 йил 22 декабрь куни соат 18:01 да бошқарма Навбатчилик қисмига Жиззах шаҳар Мирзо Улуғбек маҳалласи Тошкент кўчаси ҳудудида жойлашган “Марказий дехқон бозори”нинг автотураргоҳида бозор маъмурияти томонидан ўрнатилаётган “Янги йил арчаси”да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабар юзасидан Жиззах шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та Ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ушбу ёнғин фуқаролар томонидан ўчириб олинган.

Ёнғин натижасида арчанинг 40 см юқори қисми ёниб зарарланган. Безак сифатида ўрнатилаётган чироқларни ёқиб синовдан ўтказиш вақтида ёнғин чиққани маълум бўлди.

Ёнғинда фуқароларнинг куйиш тан жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!