Ҳодисалар    7:01 / 3.10.2022     219
Жиззах шаҳрининг айрим маҳаллаларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади!
Бунга сабаб, “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ шаҳар бўлимига қарашли ‘Ўзбекистон’ сув узатиш иншоотидан чиқувчи, д-530 мм. бўлган марказий ичимлик сув қувурида носозлик юзага келган ва ҳозирда уни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ шаҳар бўлимига қарашли ‘Ўзбекистон’ сув узатиш иншоотидан чиқувчи, д-530 мм. бўлган марказий ичимлик сув қувурида носозлик юзага келганлиги аниқланди.
Таъмирлаш ишлари амалга оширилиши натижасида, жорий йилнинг 3-4 октябр кунлари Жиззах шаҳрининг айрим маҳаллаларида ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилишини эълон қиламиз.
Ичимлик суви таъминоти Жиззах шаҳридаги қуйидаги маҳаллаларда тўхтатилади:
- Ҳамид Олимжон;
- Алишер Навоий;
- Наврўз;
- Сайлжойи;
- Ҳайрабод;
- Улуғбек;
- Маданият;
- Қалия;
- Нурли обод;
- Заргарлик маҳалласи.
Таъмирлаш ишлари тугаллангач, ичимлик сув таъминоти қайта тикланади.
“Жиззах сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати
