Ҳодисалар    7:01 / 9.01.2023     534
Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида 20 мм қалинликда қор ёғиши кутилмоқда (харита)
Ҳаво ҳарорати эса -16…-20 даражагача пасайиши мумкин.

10 январь эрта тонг ва куннинг биринчи ярмида республиканинг кўплаб ҳудудларида қор бўронлари бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳадов маълум қилди.
“COSMO_CA” миллий иқлим модел маълумотларига кўра, 10 январь соат 00.00 дан соат 12.00 га қадар республика бўйлаб баъзи жойларда кўп кўп ёғиши кутилмоқда.

“Яшил” ранг билан тасвирланган ҳудудларда ёғинлар миқдори ярим суткада умумий 10 мм гача, “сариқ” рангли ҳудудларда 20 мм гача, “қизил” рангли ҳудудларда кўп миқдорда, хусусан, қор бўрон бўлиши кўрсатилган.
Харитада Жиззах вилояти ҳудудидининг марказий қисми “сариқ” рангда тасвирланган, вилоят шимоли-ғарбий қисмида эса “қизил” ранг билан акс эттирилган ҳудуд мавжуд.
”COSMO_CA” миллий иқлим модели 12 январь эрта тонг соат 08.00 да республиканинг жанубида ҳаво ҳарорати -12 даража, Тошкентда -17 даража, водий вилояти марказида -14 даража совуқ ҳарорат кутилаётганидан далолат бермоқда.

Жиззах вилоятида эса ҳаво ҳарорати -16…-20 даражагача пасайиши мумкин.
Тошкент ва Наманган вилояти чегарадош аҳоли истиқомад қилмайдиган баланд тоғларида ҳарорат минимумлари -29 даража совуққача пасайиши мумкин экан.
