Ҳодисалар    7:00 / 5.05.2023     173
Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
5—7 май кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин. Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин.

“Ўзгидромет” 5—6 май кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
5—6 май кунлари Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 22-25 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
5—7 май кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
Қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқини кузатилиши мумкин:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.
