Обуна бўлинг

Ҳодисалар    10:59 / 28.03.2023     235

Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

“Ўзгидромет” 29-31 март кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари, жумладан, Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида сел келиш хавфи борлиги ҳақида маълум қилди.

“Ўзгидромет” 29-31 март кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи борлиги ҳақида маълум қилди.

Қуйидаги ҳудудларда яшовчилар сел хавфидан огоҳлантирилмоқда:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманлари;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!