Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:01 / 8.02.2023     224

Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

“Ўзгидромет” 8—13 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфини элон қилди.

“Ўзгидромет” тоғли ҳудудларда ноқулай об-ҳаво юзага келишидан огоҳлантирди.

8—13 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
  • Наманган вилояти: Поп туманида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

“Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!