Ҳодисалар    8:01 / 11.04.2023     240
Жиззахда 12 апрел куни ҳаво ҳарорати 27 даражагача кўтарилади
Республика Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7…+12 даража, кундузи +22…+27 даража бўлади.

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 12 апрел, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Жумладан, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7…+12 даража, кундузи +22…+27 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғларда (2000 метрдан баландда) қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража, кундузи +13…+18 даража бўлади.
