Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:00 / 21.07.2023     268

Жиззахда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” директори ҳаво ҳарорати яна кўтарилиши ва чанг-тўзонлари бўлиши ҳақида огоҳлантириш хабар эълон қилди.

“Ўзгидромет” директори ҳаво ҳарорати яна кўтарилиши ва чанг-тўзонлари бўлиши ҳақида огоҳлантириш хабар эълон қилди.

Унга кўра, 24—27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Шу сабабли ҳарорат:

  • 24—25 июлда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 41-42 даражагача;
  • 24—27 июлда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 42-44 даражагача;
  • 25—27 июлда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида 41-42 даражагача кўтарилади.

24—26 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача, баъзи жойларда 20-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!