Ҳодисалар    7:00 / 1.12.2022     417
Жиззахда ҳаво ҳарорати -7 даражагача пасаяди
“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келади.

“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келади.
3-5 декабрга Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 4-7 совуқгача, кундуз кунлари 0-3 даража илиқгача пасаяди.
Жумладан, Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2 декабрда кечаси 0-5°совуқ, кундузи 3-5 декабрда 2-7°совуқ, кундузи 0-5°илиқ бўлади.
