Обуна бўлинг

Ҳодисалар    11:09 / 18.04.2023     518

Жиззахда кўчки хавфи бартараф этилди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан ўтувчи “Учтепа-Жиззах-Ғаллаорол” 4p-38 автомобиль йўлининг 39—49 километрларида кўчки хавфи мавжуд бўлиб, сўнгги вақтларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун хавф туғдираётган эди.

Шу сабабли, қутқарувчилар томонидан автомобил йўлининг 43—44 км ларида йўлга тушиш хавфи бўлган катта тош массаларини сунъий равишда тушириш чоралари кўрилди.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ғаллаорол туман бўлими, туман ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими органлари ҳамда Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати билан ҳамкорликда кўчки хавфини  бартараф этиш ишлари олиб борилди.

“Jizzax MTRK” хабарига кўра, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан ўтувчи “Учтепа-Жиззах-Ғаллаорол” 4p-38 автомобиль йўлининг 39—49 километрларида кўчки хавфи мавжуд бўлиб, сўнгги вақтларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун хавф туғдираётган эди.

Шу сабабли, қутқарувчилар томонидан автомобил йўлининг 43—44 км ларида йўлга тушиш хавфи бўлган катта тош массаларини сунъий равишда тушириш чоралари кўрилди.

Икки кун давом этган ишларда жами 480 метр куб тош массалари хавфсиз жойга кўчирилди.

Ҳосил бўлган тоғ жинслари йўл ёқасидаги дарё, сой ва қияликларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш учун фойдаланилди. Бу эса ўз навбатида қишки-баҳорги ёғингарчилик мавсумида сел сувларини хавфсиз ўтказиб юборишга хизмат қилади.

Тадбирга 12 та махсус техника ва 57 нафар шахсий таркиб жалб этилди. Ҳозирги вақтда автомобиль йўлида ҳаракат тикланган.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!