Ҳодисалар    7:00 / 29.12.2022     373
Жиззахда янги йил ёғингарчилик билан бошланиши мумкин
31 декабрь куни Қозоғистон жанубидан кириб келиши кутилаётган нам ҳаво оқими тезлиги олдинги прогнозлардагидан кўра бироз тезлашган.

31 декабрь куни Қозоғистон жанубидан кириб келиши кутилаётган нам ҳаво оқими тезлиги олдинги прогнозлардагидан кўра бироз тезлашган.
Ўзгидромет прогнозларига кўра, энди 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси водий вилоятларида ҳам ёғин ёғиши мумкин.
Нам ҳаво оқими 31 декабрь эрта тонг Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларидан, кейинроқ кечаси Қамчиқ довони ошиб водий вилоятларидан ўтиши ойдинлашган. Бошқа вилоятларда 31 декабрь кундуз ва кечаси ёғингарчилик кутилмайди.
Нам ҳаво оқимлари 31 декабрь кундуз куни водийдан ташқари юқоридаги 4 вилоятга “бироз” ёмғир беради. Кечга томон ҳарорат пасайиш фонида шивалама ёмғир ва қорга айланиши мумкин. Мазкур ҳолат 31 декабрь кечаси Тошкент ва водий вилоятларида кузатилиши мумкин.
Юқорида 31 декабрь куни тушгача 12 соатликда жойларда ёғиши кутилаётган ёғингарчилик картаси келтирилган.
