Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:00 / 28.11.2022     1014

Жиззахдаги чорраҳаларга ўрнатилган камералар қачон ишга тушади?

Ҳозирги кунда Жиззах шаҳрининг 19 та чорраҳа ва тўғри йўл кесишмаларига жами 104 дона камералари ўрнатилган.

2020 йилнинг 7 декабридаги “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига асосан, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманлари чорраҳаларида замонавий кузатув камералари ва фоторадарлар ўрнатилиши белгиланган.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, вилоятнинг шаҳар ва туман ҳудудлари бўйича жами 76 дона интеллектуал камералар ва 35 дона ўрнатилган фоторадарлар жойлашуви ауцион савдоларига қўйилган бўлиб, ҳозирги кунда Жиззах шаҳрининг 19 та чорраҳа ва тўғрийўл кесишмаларидан 13 та чорраҳага интеллектуал камералар ҳамда транспорт воситалари тезлиги юқори бўлган қисмларига 6 та фоторадар мосламалари учун ажратилган ҳудудлар Россия Федерацияси Москва шаҳрининг “Стапком” МЧЖ билан ҳамкорликда иш олиб бораётган Тошкент шаҳридаги “Восточная ворота” МЧЖ томонидан ауционда ютиб олинган.

Ҳозирги кунда Жиззах шаҳрининг 19 та чорраҳа ва тўғри йўл кесишмаларига жами 104 дона камералари ўрнатилган бўлиб, жорий йилнинг 22 декабрига қадар вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБнинг маъмурий биносига, сервер қурилмасига уланиши кўзда тутилган.

Ушбу камералар 6 турдаги қоидабузарликлар, жумладан:

  • транспорт воситалари тезлигини меъёридан ошириш;
  • светофор чироқларига амал қилмаслик;
  • чорраҳанинг 5.33 тўхташ чизиғига амал қилмаслик;
  • белгиланмаган жойдан қайрилиб олиш;
  • чапга қайрилиб олиш тақиқланган жойдан қайрилиб олиш;
  • пиёдага йўл бермалик билан боғлиқ қоидабузарликларни қайд этади.

Бундан ташқари интеллектуал камераларни қайта дастурлаш орқали ушбу қурилмаларга қўшимча вазифа ва функцияларни киритиш ҳам мумкин. Чунончи, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, ҳаракат давомида қўл телефонидан фойдаланиш, транспорт воситаси давлат рақам белгисини аниқлаш ҳамда ҳайдовчининг юз тузилишидан унинг шахсига аниқлик киритиш бўйича функцияларни қўшиш имкони ҳам мавжуд.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда барча ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, энг аввало, ўзимизнинг хавфсизлигимиз учун муҳим эканини яна бир бор эслатиб ўтамиз”, — дейилади хабарда.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!