Обуна бўлинг

Ҳодисалар    10:00 / 29.11.2022     257

Жиззахдаги постларда “яшил” ва “қизил йўлак” 2024 йилда ишга тушади

Бунда постга яқинлашган автотранспорт воситасининг давлат рақами электрон таблоларда акс эттирилиб, қайси йўлак орқали ҳаракатланиши автоматик тарзда кўрсатиб борилади.

Автотранспорт воситаларининг «яшил» ва «қизил» йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартиби 2022 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ЙПХ ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган «Наманган» ЙПХ стационар постларида жорий этилади.

Бунда постга яқинлашган автотранспорт воситасининг давлат рақами электрон таблоларда акс эттирилиб, қайси йўлак орқали ҳаракатланиши автоматик тарзда кўрсатиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 377-сонли қарорига кўра, йўл-патруль хизмати стационар постларида ташкил этиладиган:

«Яшил» йўлакдан — белгиланган қоидаларга риоя этадиган ва ҳуқуқбузарлик содир этмаган транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳеч қандай тўсиқсиз ва чекловларсиз ҳаракатланади;

«Қизил» йўлакдан — қидирувда бўлган, суғурта полисининг муддати ўтган, белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтмаган, вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланаётган ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ўз вақтида тўланмаган жаримаси мавжуд бўлган транспорт воситалари ҳаракатланади.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, биринчи босқичда Қамчиқ довонидаги иккита стационар постда «яшил» ва «қизил» йўлак ишга тушади.

Иккинчи босқичда 2023 йилнинг июл ойигача Андижон, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳрига киришдаги стационар постлар; учинчи босқичда 2024 йилнинг феврал ойига қадар Сирдарё, Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилоятидаги стационар постлар; 4-босқичда 2024 йилнинг июл ойига қадар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятидаги стационар постлар; 5-босқичда 2025 йилнинг февралига қадар Бухоро ва Навоий вилоятидаги стационар постлар; 6-босқичда 2025 йилнинг июлига қадар Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги стацион постларда ҳам «яшил» ва «қизил» йўлаклар ишга туширилади.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!