Ҳодисалар    10:00 / 15.10.2022     284
Келаси ҳафта бошида Жиззахда ёғингарчилик кутилмоқда
18-19 октябрда республика ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Жорий йилнинг 17 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18-19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
Жумладан, 18 октябрь куни Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, жанубий вилоятлар (Сурхондарё ва Қашқадарё) ҳамда Фарғона водий вилоятларида ёғингарчилик кутилади.
“Ўзгидромет” тезкор гидрометеорологик ахборотида келтирилишича, ҳаво ҳарорати 8-10° га пасайиши кутилмоқда.
17-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқгача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2° совуқгача, кундуз кунлари 15-20° гача аста-секин пасаяди.
17-19 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.
17-18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол сониясига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.
