Ҳодисалар    7:01 / 11.09.2022     2107
Пахтакор туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлган.

Жорий йилнинг 9-сентябр куни Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи 4P-35 автомобиль йўлининг 38 километрида Дўстлик-Жиззах йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Nexia машинаси қарама-қарши йўналишдаги ПАЗ-3307 юк автомобили билан тўқнашишт натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин-қутқарув отрядидан қутқарувчилар бўлинмаси воқеа жойига зудлик билан етиб келиб, қутқарув ишлари давомида Nexia салонида қисилиб қолган ҳайдовчи ва олд ўриндиқда бўлган йўловчи махсус ускуналар ёрдамида чиқариб олинди.
Афсуски, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари олгани туфайли воқеа жойида вафот этган.
“Фавқулодда вазиятлар бошқармаси барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраб қолади”, — дейилади бошқарма хабарида.
