Ҳодисалар    7:00 / 29.11.2022     246
Қишнинг биринчи кунида Жиззахда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда куз фаслининг охирги кунлари салқин ва ёмғирли бўлади.

“Ўзгидромет” республика бўйича 28 ноябрдан 2 декабргача об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда куз фаслининг охирги кунлари салқин ва ёмғирли бўлади.
Ўзбекистонда қиш ўз вақтида бошланади. 1 декабрга ўтар кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат кечаси …0 …+5 даража бўлади, кундузи …+2 …+7 даражадан ошмайди.
2-декабарда мамлакатимиз ҳудудида кам булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси …0 …-5 совуқгача, кундузи …0 …+5 даража илиққача пасаяди.
29 ноябрь – 1 декабрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик вақти-вақти билан кучли бўлади.
