Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:00 / 10.12.2022     227

Зомин ва Бахмал туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 10—14 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли еттита вилоят тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирди.

«Ўзгидромет» еттита вилоят тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, 10—14 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг қуйидаги тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд:

  • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
  • Наманган вилояти: Поп туманида; Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида.

«Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!