Ҳодисалар    7:00 / 18.11.2022     397
Зоминда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
“Ўзгидромет” жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари кутилаётган, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари кутилаётган, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин туманида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
- Наманган вилояти: Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
“Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
