Иқтисодиёт    12:55 / 4.10.2022     298
“Афросиёб” тезюрар элeктропоезди энди Жиззахда икки марта тўхтаб ўтади
Айтиш керак, Ўзбекистонда мазкур поезд фақатгина Жиззах вилоятида икки марта тўхтаб ўтадиган бўляпти.

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2022 йилнинг 17-октябридан 764/763 сонли Тошкент — Самарқанд—Тошкент йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди Даштобод бекатида тўхтаб ўтади.
Шу мақсадда, Зомин тумани Даштобод бекатида чиптахона ва кутиш зали ташкиллаштирилади.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳаракат жадвали қуйидагича:
- 764-сонли поезд Тошкент 8:25 — Даштобод 9:32-09:34 — Самарқанд 10:38
- 763-сонли поезд Самарқанд 16:11 — Даштобод 17:14-17:16 — Тошкент 18:25
Айтиш керак, Ўзбекистонда мазкур поезд фақатгина Жиззах вилоятида икки марта тўхтаб ўтадиган бўляпти.
