Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    8:20 / 20.04.2023     322

Айдар-Арнасой кўллар тизимида 31 майга қадар саноат мақсадида балиқ овлаш тақиқланди

Тақиқ даврида балиқчилик билан шуғулланувчи ташкилотлар, хусусий тадбиркорлар, балиқчилик ресурсларидан фойдаланувчилар балиқ тутиш учун мўлжалланган ашёларни сув ҳавзаларидан чиқариб олиб, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш инспекторлари гувоҳлигида махсус омборхонага топширадилар.

Табиат ресурслари вазирининг буйруғига асосан республикамиздаги табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида Жиззах вилоятининг Айдар-Арнасой кўллар тизимида 16 апрелдан 31 майга қадар бўлган даврда саноат мақсадида балиқ овлашга тақиқ ўрнатилди.

Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Билдирилишича, тақиқ даврида балиқчилик билан шуғулланувчи ташкилотлар, хусусий тадбиркорлар, балиқчилик ресурсларидан фойдаланувчилар балиқ тутиш учун мўлжалланган ашёларни сув ҳавзаларидан чиқариб олиб, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш инспекторлари гувоҳлигида махсус омборхонага топширадилар.

Кўрсатилган давр мобайнида тўр ва шунга ўхшаш материалларни таъмирлаш ишлари балиқ етиштирувчи ташкилотлар, кичик хусусий балиқчилик фермалари ҳудудидан ташқарида олиб борилиши лозим.

Тақиқ даврида, айниқса, балиқлар увулдириқ ташлайдиган вақтда, фақат давлат назорат инспекцияси ходимларигина моторли қайиқларда юришлари мумкин.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!