Иқтисодиёт    7:00 / 24.05.2023     428
БАА компанияси Жиззахда қуёш электр станцияси қуришга 200 млн доллар инвестиция киритади
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Ғаллаорол туманининг Кўкбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини Қаропчи қишлоғи ҳудудида барпо этилаётган қуёш электр станцияси қурилиши билан танишди.
Лойиҳа ижрочилари билан мулоқот давомида ушбу станция 600 гектар майдонда қад ростлаши, қурилиш учун 200 миллион АҚШ доллари миқдорида хориж инвестицияси жалб этилиши маълум қилинди. Бирлашган араб амирликларининг “MASDAR” компанияси томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг 1 босқичи жорий йилда, 2 босқичи эса 2024 йилда бажарилади.

Натижада йилига 1 миллиард киловатт яшил энергия ишлаб чиқариш имкони пайдо бўлади.
Қолаверса, бу ерда 100 та иш ўрни юзага келтирилади.