Иқтисодиёт    7:00 / 9.06.2023     379
Бахмал туманига 200 млн долларлик инвестиция киритилмоқда
Шунингдек, 2023 йил учун 15 миллион евро қийматга эга 2 тонна заъфаронни Италияга экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланган.

6 июнь куни Ўзбекистон президентининг Италияга расмий ташрифи арафасида Рим шаҳрида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, икки давлатнинг етакчи ишбилармон доираларининг 200 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.
Мазкур бизнес-форум якунлари, унда эришилган келишувлар юзасидан Италия ҳамда Ўзбекистон тадбиркорлари ўз фикрларини билдириб ўтди.
“BMB” компанияси кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бизнес-форум доирасида умумий қиймати 295 миллион еврога эга лойиҳалар бўйича шартномалар имзолаганини таъкидлади.
“Шундан биттаси 200 миллион доллар маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва ундан энергия олиш масаласи бўйича бўлса, иккинчиси – Жиззах вилояти Бахмал туманига 40 миллион долларлик инвестиция киритилмоқда. Биз буни янада кенгайтирмоқчимиз. 2026 йилгача мамлакатамизда Заъфарон плантасияларини 2 минг гектарга етказиш ва инвестиция қийматини 80 миллион доллардан оширишни режалаштирганмиз. Шунингдек, 2023 йил учун 15 миллион евро қийматга эга 2 тонна заъфаронни Италияга экспорт қилиш бўйича шартнома имзоладик”, — дейди тадбиркор.
