Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:00 / 26.01.2023     674

Базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқарувчи республикадаги энг йирик саноат корхонаси Жиззах вилоятида жойлашган

Корхонанинг йиллик қуввати 35 минг тоннага тенг бўлиб, Жиззах вилоятида “Basalt Wool” МЧЖ томонидан қўшимча йилига 45 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватини яратириш лойиҳаси ишга тушириш ҳам режалаштирилган.

Республикамизда иссиқлик сақловчи материалининг уч хили — базальт тоши, шиша момиғи ва пеноплекс турларидан кенг фойдаланилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.

Таъкидланишича, иссиқлик сақловчи қурилиш материалларга бўлган талаб йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2016 йилда мамлакатимизда 17 минг тонна шундай материали ишлаб чиқарилган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 43 минг тоннани ташкил этди.

Ҳозирда Республикамизда 3 та базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд бўлиб, уларнинг йиллик қуввати 83 минг тоннани ташкил этади. Мазкур йўналишда энг йирик саноат корхонаси Жиззах вилоятида жойлашган бўлиб, унинг йиллик қуввати 35 минг тоннага тенг.

Шу билан бирга 2023–2024 йилларда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси масъуллигида базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 63,1 млн доллар бўлган 3 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳалар Андижон, Навоий ва Жиззах вилоятларида амалга оширилади. Мазкур инвестиция лойиҳалари ишга туширилгач йилига 95 минг тонна қўшимча қувват яратилади.

Шунингдек, Навоий вилоятида йиллик қуввати 30 минг тонна бўлган “Petrowool” МЧЖ инвестиция лойиҳаси амалга оширилса, Жиззах вилоятида “Basalt Wool” МЧЖ томонидан қўшимча йилига 45 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватини яратириш лойиҳаси ишга туширилади. Натижада корхонанинг жами йиллик ишлаб чиқариш қуввати 80 минг тоннага етказилади.

Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши натижасида жорий йилнинг ўзида Республикада базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқариш қуввати 178  минг тоннага етказилади.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!