Иқтисодиёт    8:21 / 25.03.2023     306
Форишда 150 МВт қувватга эга йирик қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши ишлари бошланади
Шунингдек, Ғаллаорол туманида Бирлашган Араб Амирликлари Masdar компаниясининг 200 млн доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобига 220 Мегаваттли йирик қуёш станцияси ишга туширилиши натижасида жорий йилда 100 млн кВт соат ва 2024 йилда тўлиқ қувватга чиқиб 500 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилишини йўлга қўйилади.

Бу ҳақда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Жиззах вилояти ҳокимининг байрам табригида маълум қилинган.
Таъкидланишича, вилоятда “Яшил иқтисодиёт”ни жорий этиш режалари жадаллик билан амалга оширилмоқда. Барча давлат идоралари ва ишлаб чиқариш корхоналари, фуқароларнинг хонадонларига қуёш панеллари, иситиш ускуналари ўрнатилмоқда.
Ғаллаорол туманида Бирлашган Араб Амирликлари Masdar компаниясининг 200 млн доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобига 220 Мегаваттли йирик қуёш станцияси ишга туширилиши натижасида жорий йилда 100 млн кВт соат ва 2024 йилда тўлиқ қувватга чиқиб 500 млн. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилишини йўлга қўйилади.
Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида Форишда 150 МВт қувватга эга йирик қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши ишлари бошланади.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан 13 та объектларда қуввати 30 МВт бўлган кичик фотоэлектр станциялари барпо этилади.
Зафаробод тумани ҳудудидан ўтувчи ҚЛИ дарёсида қиймати 4,3 млрд сўмлик 2 та кичик ва микро гидроэлектрстанцияси ўрнатилади.
