Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:01 / 24.02.2023     372

Хитой компанияси Жиззахда қуёш фотоэлектр станцияси қуради

Ушбу қуёш фотоэлектр станциясининг илк қувватлари жорий йил якунига қадар, 2024 йилда эса тўлиқ қувватларда ишга туширилиши режалаштирилган.

Фото: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзоларининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида 20 февраль куни Жиззах ва Тошкент вилоятларида умумий қуввати 2000 МВтга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича «Huaneng renewables Corporation» ва «Poly Technologies» компаниялар консорциуми билан Ҳамкорлик ҳақида Келишув имзоланди.

Мазкур келишувга асосан ушбу компаниялар консорциуми томонидан юртимизга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилади.

Ушбу қуёш фотоэлектр станцияларининг илк қувватлари жорий йил якунига қадар, 2024 йилда эса тўлиқ қувватларда ишга туширилиши режалаштирилган.

Бунинг натижасида йилига 5 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,3 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!