Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:00 / 22.10.2022     538

Жиззах шаҳрида ҳаво сифатини мониторинг қилиш станцияси ўрнатилади

БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури, “Замин” фонди ва Гидрометеорология хизмати маркази инсон саломатлиги муҳофазаси йўлида ҳаво сифатини доимий мониторинг қилиш мақсадида “Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш” лойиҳасини давом эттирмоқда.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг 6 та шаҳри — Нукус, Урганч, Термиз, Самарқанд, Жиззах ва Гулистонда ҳаво сифатини мониторинг қилиш бўйича биттадан автоматик станция ўрнатилади, шунингдек, таълим семинарларини ўтказиш давом эттирилади.

Ўзгидрометмарказнинг 50 нафардан зиёд ходими  замонавий ахборот тизимларидан фойдаланиш ва ҳавони мониторинг қилиш бўйича автоматик станцияларни ишлатишга ўқитилади.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!