Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:01 / 21.10.2022     322

Жиззах шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳаси амалга оширилади

2022 йилда жами 1 трлн сўм маблағ эвазига 12 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган, бунда 24 та қозонхона ва 182 км иссиқлик тармоқларини яхшилаш орқали 70 минг хонадондан иборат 1 500 та кўп квартирали уйлар ва 113 та ижтимоий соҳа объектлари узлуксиз ва сифатли иссиқлик энергияси билан таъминланади.

19 октябрь Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган «Ҳукумат соати»да Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистондаги ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларни куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 36,6 мингдан ортиқ кўп қаватли уйларда 1,3 миллион хонадон бор. Уларнинг 52 фоизи (826 минг хонадон) иссиқлик таъминотига уланган бўлса, 48 фоизи ёки 474 минг хонадон марказлашган иссиқлик таъминотига уланмаган. Яъни, қўлбола печлар, электр иситиш воситалари ёрдамида лойиҳасиз иситилади.

Бундан ташқари, 20 та иссиқлик корхоналарига тегишли 578 та қозонхонанинг 80 фоизи эскирган. 4 минг километрлик қувурларнинг 75 фоизи – 3 минг киломерти ҳам аллақачон таъмирталаб ҳолга келган.

Вазирлик маълумотларига кўра, марказлашган иситиш тизимлари Ўзбекистоннинг фақат 5 та ҳудудида мавжуд. Хусусан, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари (97 фоиз), Тошкент шаҳри (89 фоиз), Бухоро шаҳри (60 фоиз), Тошкент вилояти (32 фоиз) ҳам таъминланган. Бошқа вилоятларда бу хизмат деярли кўрсатилмайди.

Тизимда қуйидаги асосий муаммолар мавжуд:

  • 2018 йилгача тизим модернизация ишлари деярли бажарилмагани учун асосий ва ёрдамчи ускуналар эскирган;
  • автоматик бошқарув мавжуд эмас;
  • ҳаво ҳарорати пасайганида таъминотда узилишлар бўлмоқда;
  • иссиқлик учун ҳисоб-китоблар аҳоли учун меъёрлар орқали амалга оширилмоқда;
  • иссиқлик корхоналари доимий зарар билан ишламоқда;
  • тариф ва таннарх ўртасидаги тафовут корхоналарнинг кредитор қарздорлиги ошиб бормоқда;
  • ойлик маош пастлиги туфайли мутахассислар танқислиги юзага келмоқда.

Шу билан бирга тизимда муайян ишлар ҳам амалга оширилган.

Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш йўлида 2018-2021 йилларда 47 та қозонхоналар ва 78 км иссиқлик тармоқларида модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Натижада 54 мингта хонадондан иборат 1 100 та кўп квартирали уйлар ва 143 та ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик энергияси билан таъминланди. Иссиқлик энергияси билан таъминланганлик даражаси 4 фоизга ошиб, 52 фоизга етказилди.

2022 йилда жами 1 трлн сўм маблағ эвазига 12 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган, бунда 24 та қозонхона ва 182 км иссиқлик тармоқларини яхшилаш орқали 70 минг хонадондан иборат 1 500 та кўп квартирали уйлар ва 113 та ижтимоий соҳа объектлари узлуксиз ва сифатли иссиқлик энергияси билан таъминланади.

Мазкур лойиҳалар Асака, Бухоро, Қарши, Жиззах Самарқанд, Наманган шаҳарлари ҳамда Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида амалга оширишлиши кўзда тутилган.

Лойиҳаларни амалга ошириш учун Инвестиция дастурлари доирасида 300 млрд.сўм, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 267 млрд сўм ва Жаҳон банкининг 47 млн доллар маблағлари ажратилган.

Натижада кўп квартирали уйларнинг иссиқлик энергиси билан таъминланганлик даражаси қўшимча 5 фоизга ортиши яъни 57 фоизга етказилиши кўзда тутилган.

Шу ўринда йилига 130 млн м3 табиий газ, 1,2 млн кВт электр энергияси, яъни 86 млрд сўм маблағлар иқтисод қилинишини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!