Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    8:03 / 10.08.2023     211

Жиззах вилояти — республикада дон экинлари етиштириш бўйича юқори улушга эга ҳудудлардан бири

2023 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 5,4 млн тонна донли экинлар етиштирилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 7,3 фоизга ошган.

Дон экинларини етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида пешқадамликни Фарғона вилояти эгаллади. Унинг дон экинлари умумий ҳажмидаги улуши 12 фоиздан ошган.

Шу билан бир қаторда, юқори улуш Сурхондарё (11,8  фоиз), Қашқадарё (11,3 фоиз), Андижон (9,0 фоиз), Самарқанд (8,3 фоиз) ва Жиззах (8,2 фоиз) вилоятларида қайд этилган.

Умумий ҳажмдаги паст улуш Қорақалпоғистон Республикаси (2,1 фоиз) ва Навоий вилоятида (3,6 фоиз) кузатилди.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!