Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:00 / 1.06.2023     188

Жиззахда етиштирилган заъфарон маҳсулотининг навбатдаги партияси Италияга экспорт қилинди

Аввалроқ BMB-OPERA ZAFFERANO қўшма корхонаси ва Италиянинг Fin. Opera компанияси ўртасида Жиззах вилояти Бахмал туманида етиштирилган 3 тонна заъфарон доривор ўсимлигини экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланган эди.

Фото: Видеодан кадр

Мазкур шартномага кўра, жорий йил заъфарон маҳсулотининг лаборатория синовларидан муваффақиятли ўтган яна бир партияси Европага экспорт қилиш учун тайёрланганди. Куни кеча эса ушбу маҳсулотлар Италиянинг Милан шаҳрига юборилди.

Фото: Видеодан кадр

Умуман олганда, BMB Trade Group компанияси томонидан заъфарон плантациялари майдонларининг мунтазам кенгайтирилиши ва BMB Za’faron миллий бренди остидаги маҳсулотни экспорт қилиш географиясининг кенгайиши Ўзбекистонни жаҳон бозорларига заъфарон етказиб берувчи мамлакатлар орасида етакчи ўринларни эгаллашига шароит яратиб беради.

Бугунги кунда бир қатор хорижий мамлакатлар томонидан BMB Za’faron бренди остидаги маҳсулотга қизиқиш тобора ортиб , натижада экспорт географияси ҳам кенгайиб бормоқда.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!