Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    12:00 / 1.02.2023     591

Жиззахда ўтказилган 2 та тендер натижаси бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган мониторингда давлат харидларига оид қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Жумладан, Жиззах вилоят тери-таносил касалликлари диспансери буюртмачилигида 2023 йил 26-27 январ куни ўтказилган жами 33,2 млн. сўмлик давлат харидларида шубҳали ҳолат қайд этилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган мониторингда давлат харидларига оид қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. 

Жумладан, Жиззах вилоят тери-таносил касалликлари диспансери буюртмачилигида 2023 йил 26-27 январ куни ўтказилган жами 33,2 млн. сўмлик давлат харидларида шубҳали ҳолат қайд этилган.

Маълум бўлишича, давлат харидларида иштирок этган Зарбдор туманидаги «Т.М.П.» ва «Т.С» корхоналарининг раҳбари ва таъсисчиси бир киши бўлган. Аммо харид комиссияси томонидан ушбу ҳолатларга баҳо берилмаган. 

Ушбу қонунбузилиш юзасидан Жиззах вилоят тери-таносил касалликлари диспансерига харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш бўйича 2023 йил 30 январ куни Агентлик томонидан тақдимномалар киритилган. 

Бундан ташқари, шу куннинг ўзида қонунбузилиш ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган материаллар Бош прокуратурага юборилган. 

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!