Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:00 / 3.11.2022     334

Жиззахда собиқ ҳарбий қисм бино-иншоотлари аукционга қўйилди

Лотнинг бошланғич нархи 47,3 млрд сўмни ташкил этади.

Фото: E-auksion

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, “А” саноат зонаси Эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган собиқ ҳарбий қисм бино-иншоотлари очиқ аукционга чиқарилган.

Лотнинг бошланғич нархи 47,3 млрд сўм бўлиб, унинг умумий ер майдони 7,53 гектарни ташкил этади.

Ер участкаси мулк ҳуқуқи асосида сотилмоқда. Давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатларда, қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланади.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!