Иқтисодиёт    7:00 / 4.10.2022     275
Жиззахда терини қайта ишлашга ихтисослашган ҳамда тайёр чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Қарор билан республика ҳудудларида транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжуд ёки уни ўтказиш осон бўлган фаолият юритмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер майдонларида терини қайта ишлашга ихтисослашган ҳамда тайёр чарм-пойабзал, мўйна ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ўзчармсаноат» уюшмаси билан биргаликда:
- кичик саноат зонаси ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар (чарм ва чармдан тайёрланган маҳсулотлар, сунъий чарм ва сунъий чармдан тайёрланган маҳсулотлар, пойабзал, чарм-атторлик, мўйна ва жундан тайёрланган маҳсулотлар, желатин, фурнитуралар, аксессуарлар, бутловчи маҳсулотлар) турлари тўғрисидаги маълумотларнинг мунтазам равишда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминлайди;
- кичик саноат зонаси ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишларни олиб бориш, шунингдек кичик саноат зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқади;
- кичик саноат зонаси ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш юзасидан тегишли чоралар кўради.
Вазирлар Маҳкамаси қарорида Терини қайта ишлашга ихтисослашган ҳамда тайёр чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил қилинадиган ҳудудлар рўйхати келтирилган.
Жумладан, Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида 10 гектар майдонда кичик саноат зонаси ташкил этилади.
