Иқтисодиёт    7:00 / 12.05.2023     436
Жиззахга Қозоғистон делегацияси ташриф буюрди
Қозоғистонлик меҳмонлар Жиззах шаҳридаги махаллаларда ҳоким ёрдамчилари кўмаги билан имтиёзли кредит ва субсидиялар олган фуқаролар ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан яқиндан танишишди.

Ўзбекистон Республикасида Камбағаликни қисқартиришда хоким ёрдамчилари фаолиятини ўрганиш учун Қозоғистон Республикаси делегацияси Жиззах шаҳрига ташриф буюрди.
Қозоғистонлик меҳмонлар Жиззах шаҳридаги махаллаларда ҳоким ёрдамчилари кўмаги билан имтиёзли кредит ва субсидиялар олган фуқаролар ва уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан яқиндан танишишди.
Қозоғистон Республикаси Тадбиркорликни ривожлантириш масаллалари бўйича Туркистон вилояти вакили Нургул Абдуразокова хамда Инвестисияни ривожлантириш агентлиги Туркистон Инвест рахбари Талип Ержан Эркиновичлардан иборат делегацияга Жиззах шахар Камбагаликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Б.Зулфиқоров ҳамроҳлик қилди.
Меҳмонлар, жумладан, “Олмазор” МФЙда боллалар учун сумка ва салфетка ишлаб чиқариш корхонаси, “Тинчлик” МФЙда иссиқхона фаолияти ва қурт ишлаб чикариш цехи ҳамда Улуғбек МФЙда “Euroasia Carpet” МЖЧ гилам заводида бўлдилар.
Жиззах шаҳрида ҳоким ёрдамчилари томонидан камбағаллаикни қисқартириш йўлида олиб борилаётган ишлар хорижлик меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди.
