Иқтисодиёт    7:00 / 27.05.2023     184
Жиззахга заъфарон етиштиришда тажриба алмашиш учун эронлик тадбиркорлар келади
Эрон Ислом Республикасида ишчи ташриф билан борган BMB Trade Group компанияси таъсисчиси Азиз Маматқулов ҳамда Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Боходур Абдурахмонов SANAEI CO. Machinery&Technology компанияси раҳбари жаноб Абдулҳамид Санаий ҳамда заъфарон етиштириш бўйича фан доктори, агроном Нозанин Назари билан музокаралар ўтказдилар.

Учрашув давомида Жаноб Санаий меҳмонларга ишлаб чиқарилаётган ускуналар, уларнинг тавсифи ва қўллаш усуллари билан таништириб ўтди.

Маълумот учун, SANAEI CO. Machinery&Technology заъфарон ўсимлигини экиш, териб олиш, тозалаш ва саралаш учун мўлжалланган ускуналарни ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик компанияларидан биридир.

Музокаралар якунида эронлик тадбиркорларнинг Жиззах вилояти Бахмал туманида жойлашган BMB Za’faron плантацияларига ўзаро тажриба алмашиш учун ташриф буюришлари ҳақида келишиб олинди.