Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:00 / 8.10.2022     191

Куз-қиш мавсуми учун Жиззах вилоятида 28,5 км. ичимлик суви тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирланди

Республика бўйича 1 815,3 км ичимлик суви тармоқлари ҳамда 1 689 та насос ускуналарини жорий ва мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга келиб 1806,3 км ичимлик суви тармоқлари ва 1728 та насос ускуналари жорий таъмирланди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 40,8 млрд сўм маблағ ҳисобидан жами 1 815,3 км ичимлик суви тармоқлари ҳамда 1 689 та насос ускуналарини жорий ва мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга келиб 1806,3 км ичимлик суви тармоқлари ва 1728 та насос ускуналари жорий таъмирланди.

Шу жумладан:

  • Қорақалпоғистон Республикасида – 40 км;
  • Андижон вилоятида – 39 км;
  • Бухоро вилоятида – 90 км;
  • Жиззах вилоятида – 28,5 км;
  • Қашқадарё вилоятида – 36,9 км;
  • Навоий вилоятида – 11,6 км;
  • Наманган вилоятида – 182 км;
  • Самарқанд вилоятида – 41 км;
  • Сурхондарё вилоятида – 42 км;
  • Сирдарё вилоятида – 28,5 км;
  • Тошкент вилоятида – 151,5 км;
  • Фарғона вилоятида – 73,7 км;
  • Хоразм вилоятида – 21 км;
  • Тошкент шаҳрида – 1019 км ичимлик суви тармоқлари мукаммал ва жорий таъмирланди.

Куз-қиш даврини беталофат ўтказиш мақсадида барча сув таъминоти ва канализация хизмати кўрсатиш корхоналари ва иншоотлари кучайтирилган иш режимига ўтказилди.

Хусусан, ичимлик суви тармоқлардаги авария ва носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш учун ҳудудий сув таъминоти корхоналаридаги жами 527 та авария тиклаш бригадаларининг барчаси шай ҳолатга келтирилган.

Бундан ташқари, республика бўйича ягона ҳисобланган 12-55 қисқа рақамли колл-маркази ҳамда ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг диспетчерлик хизматлари 24/7 иш режимига ўтказилган.

Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида сув таъминоти ва оқова сув объектларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини назорат қилиш ва жадаллаштириш мақсадида айни кунларда “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари ҳамда бошқа тегишли ташкилот ва идораларнинг масъул ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳудудларга бириктирилди.

Куз-қиш даврида истеъмолчиларда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни самарали ҳал этиш мақсадида ишчи гуруҳлар томонидан жойларда мунтазам равишда сайёр қабуллар ҳам ўтказилиб келинмоқда.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!