Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:00 / 21.07.2023     582

Миср Жиззахда шакар ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳани амалга оширади

Мисрнинг шакар ишлаб чиқарувчи йирик корхоналаридан бири – Nile Sugar ижрочи директори Эмад Фарид компания учун Жиззах вилояти ҳудудида ажратилиши режалаштирилган 52 минг гектар ер майдонида қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ўз ичига олган умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларига тенг йирик инвестициявий лойиҳани амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон элчиси Мансур Қиличев Мисрнинг шакар ишлаб чиқарувчи йирик корхоналаридан бири – Nile Sugar ижрочи директори Эмад Фарид билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Суҳбат давомида компания томонидан Ўзбекистондаги инвестициявий лойиҳаларга сармоя киритиш, Жиззах вилоятида қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Эмад Фарид Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожлангани, ерлар унумдорлиги, сув таъминоти яхшилиги, хусусий фермерларни бирлаштирадиган ягона давлат тизими мавжудлигидан хабардорлиги билдирди. 

«Ушбу омиллар Nile Sugar компанияси томонидан мамлакатда шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳасини амалга оширишга туртки бўлмоқда. Компания учун Жиззах вилояти ҳудудида ажратилиши режалаштирилган 52 минг гектар ер майдонида қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ўз ичига олган умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларига тенг йирик инвестициявий лойиҳани амалга оширишга тайёрмиз», – деди Эмад Фарид.

Мисрдаги дипломатик миссия маълумотига кўра, Ўзбекистонда бизнес бошлаш имкониятлари билан танишиш, Жиззах вилоятидаги ерлар унумдорлигини ўрганиш учун 17-21 июль кунлари Nile Sugar компанияси делегацияси бизнес миссия билан мамлакатда бўлиб турибди.

Nile Sugar 2006 йилда мисрлик миллиардер Савирислар оиласи томонидан ташкил этилган. Компания қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхонанинг шакар заводи Искандария портидан 50 километр узоқликда жойлашган бўлиб, 2010 йилда фойдаланишга топширилган. 

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!