Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:00 / 2.02.2023     294

Ўзбекистонда 2023 йилда 7 та электр станция ишга туширилади. Улардан бири Жиззах вилоятида жойлашган

Ғаллаорол туманида жорий йилда қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ягона электр тармоғига уланиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда 2023 йил якунига қадар 7 та электр станция ишга туширилиши режалаштирилган. 

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, булар умумий қуввати 2910,6 МВт бўлган битта ИES, битта шамол, учта қуёш ва иккита ГЭСдир. 

Хусусан:

  • Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;
  • Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси;
  • Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;
  • Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси;
  • Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилиши (ягона электр тармоғига уланиши) режалаштирилган.

Аҳамиятлиси, ушбу электр станциялар хорижий компаниялар томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Самарқанд вилоятида умумий қуввати 13,6 МВт бўлган 2 та гидроэлектр станция ишга туширилади. Шунингдек, Тўпаланг ГЭС модернизация қилинади ва унинг қуввати амалдаги 30 МВтдан 175 МВтга (+145) оширилади.

Маълумот учун, 2022 йилда умумий қуввати 1474 МВт бўлган 7 та янги электр станция ишга туширилди.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!