Иқтисодиёт    7:00 / 18.03.2023     238
Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Шароф Рашидов туманида барпо этилаётган замонавий Агрологистика комплекси қурилиш ишлари билан танишди
Очиқ ва конструктив руҳда ўтказилган очиқ мулоқот давомида BMB NRC Agrologistics қўшма корхонасидаги бунёдкорлик ишлари, комплекс энг замонавий техникалар билан таъминланиши ҳамда яқин истиқболда вилоятдаги экспорт кўрсатгичларини жадал ўсиб боришга хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди.

Жорий йилнинг 16-17 март кунлари Жиззах шаҳрида қурилиш материаллари, енгил саноат, автомобилсозлик, электротехника ва фармацевтика сохасида фаолият юритиб келаётган корхоналар иштирокида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўтказилди.
Ярмарка иши давомида, жумладан, BMB Za’faron миллий бренди остида етиштирилаётган табиий заъфарон маҳсулоти стенди меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Компаниямиз вакиллари бугунги кунда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида амалга оширилаётган халқаро инвестицион лойиҳа тақдимоти ва маҳсулотнинг шифобаҳш хусусиятлари ҳақида тақдимот ўтказдилар.

Сўнг, Галина Саидова Шароф Рашидов туманида барпо этилаётган замонавий Агрологистика комплекси қурилиш ишлари билан ҳам жойида танишди.
Очиқ ва конструктив руҳда ўтказилган очиқ мулоқот давомида BMB NRC Agrologistics қўшма корхонасидаги бунёдкорлик ишлари, комплекс энг замонавий техникалар билан таъминланиши ҳамда яқин истиқболда вилоятдаги экспорт кўрсатгичларини жадал ўсиб боришга хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди.
Ташриф якунида меҳмон лойиҳани самарали амалга ошириш юзасидан тегишли тавсияларни бериб ўтди.
