Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:00 / 10.01.2023     333

Шароф Рашидов туманида замонавий агрологистика комплекси қурилиши давом этмоқда

Агрологистика комплекси “ягона дарча” тамойили асосида Жиззах вилоятидан Россия ва бошқа давлатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга ошириш учун талаб этиладиган зарурий хизматларини кўрсатади ва тегишли ҳужжатларни қисқа муддатларда расмийлаштириш имконини беради.

BMB Trade Group хабарига кўра, Шароф Рашидов туманида BMB-NRC Agrologistics Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилган бўлиб, мазкур лойиҳани самарали ташкил қилиш юзасидан 2020 йил 6 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши ҳам қабул қилинди.

Бугунги кунда Агрологистика комплексининг ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастури тасдиқланди. Бунинг учун зарур бўладиган ичимлик суви таъминоти, оқава сув тизими, электр ва газ таъминоти, автомобиль йўллари ва телекоммуникация тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Фото: BMB Trade Group

Хусусан, ҳозирда Агрологистика комплекси омбор модулида жойлашган шамоллатиш тизими ва инфратузилмани яхшилаш учун оқова ҳамда сув тармокларини ўрнатиш ишлари якунига етказилмоқда.

Фото: BMB Trade Group

Агрологистика комплекси “ягона дарча” тамойили асосида Россия ва бошқа давлатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга ошириш учун талаб этиладиган нафақат божхона, балки банк, логистика, экспресс лабораториялар, фитосанитария, ветеринария, санитария-эпидемиология, сертификатлаштириш хизматларини кўрсатади ва тегишли ҳужжатларни қисқа муддатларда расмийлаштириш имконини беради.

Шу билан бирга, Агрологистика комплекси ҳудудида Россия Федерациясининг “Россельхознадзор” аккредитациядан ўтган филиалининг жорий этилиши билан маҳаллий маҳсулотлар Россия Федерацияси бозорларига тўғридан-тўғри божхона чегараларидан тўсиқсиз ўтказилиши ва якуний манзилига етказиб берилиши таъминланади.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!