Обуна бўлинг

Жамият    10:00 / 14.06.2023     164

“Айдар-Арнасой кўллар тизими”да ноқонуний балиқ овлаб табиатга 128 млн сўмликдан ошиқ зарар келтирганлар жавобгарликка тортилди

Фуқаро А.Р бир неча нафар фуқаролар билан жиноий тил бириктириб, балиқ урчиш даврида 133 бош зоғора, 2 бош оқсила, 2 бош товонбалиқ, 157 бош илонбалиқ жами 294 бош балиқларни ноқонуний равишда овлашгани натижасида ҳайвонот дунёсига 128 млн 460 минг сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.

Жиззах вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Навбатдаги тадбир давомида фуқаро А.Р бир неча нафар фуқаролар билан жиноий тил бириктириб, балиқ урчиш даврида 133 бош зоғора, 2 бош оқсила, 2 бош товонбалиқ, 157 бош илонбалиқ жами 294 бош балиқларни ноқонуний равишда овлашгани натижасида ҳайвонот дунёсига 128 млн 460 минг сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан фуқаро А.Р ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 202-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!