Жамият    7:01 / 1.04.2023     302
Бугундан Жиззах вилоятида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги пасайтирилди
Жорий йилнинг 1 апрель кунидан эътиборан Жиззах вилоятининг маркази Жиззах шаҳри ва барча туманлар марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 км дан соатига 60 км га туширилди.

Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилган эди.
“Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрларига ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари лозимлигини сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.