Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 30.12.2022     330

Дўстлик туманида электр қармоқ ёрдамида ноқонуний балиқ овлаётганлар аниқланди

Давлат инспекторлари томонидан мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатига чора кўриш жараёнида фуқаролар инспекторларга фаол қаршилик кўрсатди.

Фото: Жиззах вилояти Экология бошқармаси

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат рейд тадбирларида Дўстлик тумани “Саритепа” МФЙ ҳудудидаги зовурда 3 нафар фуқаро томонидан қўлбола усулда ясалган электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётганлик ҳолати аниқланди.

Давлат инспекторлари томонидан мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатига чора кўриш жараёнида фуқаролар инспекторларга фаол қаршилик кўрсатиб,  ўзлари билан 1 дона қора рангли аккумулятор ва 1 дона электр ток ўтказгич ашёвий далилларни олиб кетишган.

Фото: Жиззах вилояти Экология бошқармаси

Ҳолат жойида холис гувоҳ иштирокида қолган 1 дона электроқармоқ, 1 дона электр ток  ўтказгич, 1 дона оқсила балиғи, 47 дона карась, 160 дона вобла, 10 дона селёдка балиқлари ашёвий далил сифатида олинди.

Давлат инспекторлари томонидан тўпланган ҳужжатлар тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига топширилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!