Жамият    8:52 / 29.05.2023     436
Фориш туманида 200 млн долларлик йирик фотоэлектр станция барпо этилади

2023 йил 2 май куни Президентнинг «2023 – 2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан, Жиззах вилояти маҳаллаларида, жумладан, Фориш туманидаги 25 та маҳаллада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали ишбилармонлик муҳити яхшиланиб, аҳоли бандлигини таъминлаш жадаллашади.
Президентнинг мазкур қарорида Фориш туманида «Total Eren» комапнияси томонидан 200 миллион долларлик инвестиция ҳисобига жаҳон стандартларига жавоб берадиган 300 мВт қуватга эга қуёш фотоэлектр станцияси барпо этилиши белгиланган.
Шунингдек, қарорда Фориш туманида ҳам ирригация ва мелорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши таъкидланган.
