Жамият    7:01 / 30.01.2023     891
Форишда 150 кг балиқ маҳсулоти ноқонуний ташиб кетилаётгани аниқланди
Юк хатисиз олиб кетилаётган балиқлар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, туманнинг Ғолиблар маҳалласидаги эҳтиёжмандларга тарқатилди.

Ички ишлар органлари ҳамда Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими ходимлари Фориш тумани “Эгизбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳаракатланаётган “Ваз-21099” русумли автоуловни тўхтатиб текширдилар.
Зафаробод тумани Чимқўрғон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Қ. бошқарувидаги ушбу автомобил юкхонасида юк хати бўлмаган 151 килограмм балиқлар борлиги аниқланди.
Ноқонуний ташиб кетилаётган маҳсулот тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, туманнинг Ғолиблар маҳалласида яшовчи эҳтиёжмандларга тарқатилди.
Қонунбузарга нисбатан эса терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
