Обуна бўлинг

Жамият    8:01 / 8.01.2023     596

Форишда бочка ичидан топилган жасаднинг шахси аниқланди

Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, марҳум совуқ қотиши натижасида вафот этган ва унда тан жароҳатлари аниқланмаган.

Фото: видеодан кадр

Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқлардаЖиззах вилоятининг Фориш туманидаги ер майдонида бочка ичида номаълум шахснинг мурдаси топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли тартибда суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилиши натижасида марҳумда қотиллик билан боғлиқ ёки бошқа жароҳат излари топилмаган.

Фориш туманининг тоғ этагида жойлашган Сайёд маҳалласида сув заҳиралашга мўлжалланган бочка ичидан 4 январ куни топилган жасад Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 50-55 ёшлар атрофидаги эркак кишиники. Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра марҳум совуқ қотиши натижасида вафот этган ва унда тан жароҳатлари аниқланмаган. Топилишидан тахминан 20-25 кун аввал ўлган.

Кўздан кечириш вақтида марҳумнинг шими чўнтагидан 52 минг сўм пул ва костюми чўнтагидан икки дона дафтар чиққан.Унинг нега ва қандай қилиб бочка ичига тушгани номаълум.

Сўнгги маълумотларга кўра, марҳумнинг шахси аниқланган. У руҳий носоғлом бўлгани айтилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!