Жамият    7:01 / 19.09.2022     782
Фуқарони олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган Жиззах политехника институти ходими ушланди
У ўз “хизмати” учун 800 АҚШ доллари сўраган.

Бахмал туманида яшовчи фуқаронинг 2022 йил 28 август куни Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасига ёзган аризасига асосан ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Жиззах политехника институти ходими 1984 йилда туғилган шахс аризачининг ишончига кириб, ваколати бўлмасада уни Жиззах политехника институтига қўшимча таълим бўйича ўқишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилган.
Олийгоҳ ходими сўралган пулнинг 400 АҚШ долларини “Заргарлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида олган вақтда тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
