Жамият    7:01 / 8.09.2022     867
Ғаллаоролда эр-хотин жанжали қотиллик билан якун топди
Туманнинг «Бахт» маҳалласида тўрт нафар фарзанднинг ота-онаси бўлган эр-хотин ўзаро гап талашиб, жанжаллашиб қолган.

Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 сентябрь куни тунги соат 02:00 ларда юз берган. Туманнинг «Бахт» маҳалласида тўрт нафар фарзанднинг ота-онаси бўлган эр-хотин ўзаро гап талашиб, жанжаллашиб қолган.
Жанжал вақтида 1982 йилда туғилган эр турмуш ўртоғининг бош қисмига темир жисм — арматура бўлаги билан икки марта уриб, тан жароҳати етказган. Аёл туман тиббиёт бирлашмасининг жонлаштириш бўлимига ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, вафот этган.
