Жамият    7:49 / 19.12.2022     614
Ғаллаоролда ноқонуний олтин қазиб олаётган шахс аниқланди
Унинг уйида 100 килограмм руда, 2 дона двигатель ҳамда қўлбола усулда тайёрланган тош майдалаш ускунаси борлиги аён бўлди.

Ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Лалмикор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Э.нинг ноқонуний равишда рудадан олтин ажратиш билан шуғулланаётганлигини аниқладилар.
Соҳа вакиллари унинг турар жойини кўздан кечирганларида ҳовлидаги қўшимча бинода 100 килограмм руда, 2 дона двигатель ҳамда қўлбола усулда тайёрланган тош майдалаш ускунаси борлиги аён бўлди.
Хом ашё ҳамда қонунбузарлик қуроллари ҳужжатлаштириб олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
